Конституция — «халқимизнинг ҳуқуқий тафаккури, хоҳиш-иродасининг ёрқин тимсоли», деди президент Конституция куни билан табригида. «Бу ноёб қомуснинг ҳар бир моддасини ўрганиш, уларга ҳурмат, меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлиш барчамиз учун муқаддас бурч ва мезонга айланиши керак», — деди у.
Президент Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида устувор вазифаларни санаб ўтди. Конституцияни бевосита қўллаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва бошқалар шулар жумласидандир. У давлат хизматига киришда Конституция асослари бўйича билимларни имтиҳондан ўтказишни таклиф қилди.
Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан президент фармонига кўра мамлакат тарихида илк бор 400 га яқин маҳкум афв этилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби «Газета.uz»га маълум қилди.
Конституция куни колумнист Комил Жалилов ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлашнинг демократик тизимини барпо этиш, шу орқали жамият ва давлатни коррупциядан халос этиш учун пойдевор яратиш мақсадида Асосий қонунга қандай ўзгартиришлар киритиш зарурлиги ҳақида ёзяпти.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков вазирлик ходимлари иш фаолияти давомида дўппи кийишни режалаштирганини маълум қилди. У буни қадриятларни ҳаётга қайтариш деб атаб, барча соҳа ходимларини мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирди. Фото.
Президент фармони билан Конституция куни арафасида билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 182 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 6 нафарини чет эл фуқаролари, 6 нафарини 60 ёшдан ошганлар, 9 нафарини аёллар ва 25 нафарини тақиқланган ташкилотларга алоқадор бўлганлар ташкил этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг